Фарғона вилояти маъмурияти Сўх туманига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Фарғона вилояти маъмурияти Сўх туманига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Сўх туманига озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа кўплаб аҳоли кундалик ҳаёти учун зарур бўлган буюмлар ортилган хайрия карвони жўнатилди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати хабар беради.

2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.
 
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 16 та трансформатор, 80 дона бетон устунлар, 70 километрдан ортиқ электр узатиш кабеллари каби 2 миллиард 251 миллион сўмликдан ортиқ жиҳозларни туман аҳолиси учун тақдим қилди.


 
“Ҳудудгаз Фарғона” масъулияти чекланган жамияти эса 11 та махсус машинада суюлтирилган газ баллонларини, Ўзбекистон туманидаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли эса 5 тонна ун маҳсулотини сўхликларга беминнат ёрдам сифатида юборди.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида низо юзага келиши натижасида 187 нафар ўзбекистонлик ва 25 нафар қирғизистонлик жабрланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.