Ҳукумат Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активлари нималарга йўналтирилгани ҳақида ҳисобот беради

Ҳукумат Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активлари нималарга йўналтирилгани ҳақида ҳисобот беради

Ҳукумат хориждан давлат бюджетига қайтарилган Гулнора Каримованинг активлари ҳақида ҳисобот беради. 15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

«Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган», — дея қайд этилди брифингда.

Шу йил май ойида Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри маршал Монури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.

«Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади», — дейишмоқда вазирликдагилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.