ИИВ нега карантинда телефонлар олиб қўйилишига изоҳ берди

ИИВ нега карантинда телефонлар олиб қўйилишига изоҳ берди

Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов нега карантиндаги тиббий муассасаларда мобил телефонлар, фото ва видео ускуналар олиб қўйилишига изоҳ берди. Бу ҳақда UzReport хабар беради.
 
«Карантин жойларида таъминланадиган хавфсизлик чоралари алоҳида фуқаролар томонидан сохта ахборот, ёлғон маълумотлар ва ваҳимали кайфиятлар тарқатилишига йўл қўймасликни ҳам кўзда тутади. Бундай фуқаролар карантин чоралари қабул қилинган жойларда мобил қурилмалардан фойдаланиш тақиқланишини ҳамон тушунишмаяпти. Сиз қариндошларингиз билан дезинфекцияланадиган ва ушбу муассасаларда жойлашган стационар телефон орқали мулоқот қилишингиз мумкин», – дея қайд этади Шохрух Ғиёсов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.