ЮНИСЕФ вакциналарни транспортировка қилиш учун Ўзбекистонга 223 та автомобиль тақдим этди

Бугун ЮНИСЕФ вакциналар сифатини сақлаш ва уларни хавфсиз транспортировка қилиш учун Ўзбекистон ҳуукматига 223 та транспорт воситасини тақдим этди.
 
«Вакциналарни транспортировка қилишда ҳарорат режимини сақлаш жуда муҳим. Рефрижераторлар ва термоконтейнерлар ичидаги шароитларни датчиклар ва бошқа қурилмалар назорат қилади, маълумотларни ёзиб олади, бу муайян ҳарорат режимига амал қилинишини назорат қилиш имкониятини беради», – дейди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизматининг раҳбари Баҳодир Юсупалиев.
 

Фотосурат: ЮНИСЕФ
 
Умумий харид қилиш суммаси 2 млн АҚШ долларидан ошади, у Миллий иммунизация дастури учун Соғлиқни сақлаш тизими мустаҳкамлаш дастури доирасида Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (ВИГА) кўмагида амалга оширилди.

«Биз COVID-19 га қарши вакцинацияни адолатли жорий этишга тайёргарлик кетаётган бир пайтда ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаган ҳолда мамлакатни қўллаб-қуватлашдан мамнунмиз», – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода. «Мен бу кўмак шу пайтгача тақдим этилган совуқ занжир ускуналари билан бир қаторда бутун мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш хизматлари билан ҳаммани қамраб олишга эришишда олға қадам ҳисобланади».

Охирги 3 йил ичида ЮНИСЕФ ҳамкорлик ташкилотлари билан ҳамкорликда миллий, ҳудудий ва туман даражаларида вакциналар омборларини қуриш, совутиш, музлатиш камераларини, вакциналарни ташиш учун транспорт воситаларини харид қилиш ва ўрнатиш ҳамда вакциналар билан моддий-техник таъминлашни бошқаришнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш йўли билан Миллий иммунизация дастурини такомиллаштиришга қарийб 20 млн АҚШ долларини инвестиция қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.