1-2 июль кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар бўйича Бухорода суд бошланди: унда 22 киши айбланувчи сифатида ўтмоқда

Источник: Газета.uz

1−2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларда қатнашганликда гумонланаётган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши 28 ноябрь куни Бухоро вилояти судида бошланди. Бу ҳақда “Газета” нашри Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таянган ҳолда ёзади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, қуйидаги судланувчилар айбланмоқда:

  • Даулетмурат Тажимуратов,
  • Лолагул Қаллиханова,
  • Азамат Турданов,
  • А. Сметуллаев,
  • Д. Жиемуратов,
  • Б. Қадирбергенов,
  • Б. Сейтниязов,
  • А. Тоқимбетов,
  • К. Сейтимов,
  • А. Нуратдинов,
  • С. Медетов,
  • Н. Найипов,
  • П. Шамшетов,
  • Р. Бекмуратов,
  • С. Каипов,
  • Б. Генжебаев,
  • С. Калилаев,
  • П. Нурниязов,
  • С. Калимов,
  • Н. Султамуратов,
  • А. Темирханов,
  • А. Адилбеков.

Уларга Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:

  • 28-модда. Жиноят иштирокчиларининг турлари моддаси орқали 104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш,
  • 104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
  • 159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш,
  • 164-модда. Босқинчилик;
  • 167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
  • 227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш;
  • 243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш;
  • 244-модда. Оммавий тартибсизликлар;
  • 244−1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
  • 247-модда. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш;
  • 277-модда. Безорилик.

20 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 1 нафарига «уй қамоғи» ва 1 нафарига «жамоа кафиллиги» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.