25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти энди 5 йил муддатга берилади

Фото с сайта kun.uz

Ўзбекистоннинг 25 ёшгача бўлган фуқаролари учун хорижга чиқиш паспорти энди 5 йил муддатга берилади. Илгари ҳужжат 16 ёшга тўлмаган фуқароларга 5 йил муддатга, 16 ёшдан ошган фуқароларга 10 йил муддатга бериларди, деб ёзади “Газета” нашри.

Бу борадаги қонун ҳужжатларига президентнинг 2022 йил 16 июндаги қарори билан ўзгартириш киритилганди. Расмий органлар ва ОАВ паспорт бериш тартибини соддалаштирган (хусусан, уни рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар олишга рухсат этилган) ушбу ҳужжат ҳақида хабар берган, аммо ёшни 16 ёшдан 25 ёшгача ошириш банди эътибордан четда қолган.

Паспорт олиш бўйича аксарият сайтлар, жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳамон эски маълумотлар мавжуд. 1 ёшгача бўлган болалар учун паспорт ҳали ҳам 2 йил муддатга берилади.

Маълумот учун, 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб давлат хизматлари порталида паспорт бериш хизматларини кўрсатиш вақтинча тўхтатилганди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг хати асос қилиб олинган.

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилган айрим ўзбекистонликларнинг билдиришича, 22−23 ёшгача бўлган ҳар икки жинсдаги фуқаролар билан терроризмга қарши кураш бўлими вакили ва маҳалладаги участка инспектори суҳбат ўтказган.

Аввалроқ мамлакатдан вақтинчалик чиқиш учун ариза берган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёллар суҳбатдан ўтишга мажбур қилинганди. Бундан ташқари, турмуш ўртоғининг рухсати ёки ишончли вакилининг кафолати, маҳалладан маълумотнома олиш, шунингдек, тест синовларидан ўтиш керак бўлган. 2018 йил май ойида бу талаб ўша пайтдаги ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳри ИИБ бошлиғи Рустам Жўраевнинг буйруғи билан бекор қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.