Anhor.uz дайжести: Ўткан ҳафтанинг энг муҳим мақолалари

Сиз учун ушбу ҳафта давомида ёзилган энг муҳим материаллар ва янгиликлар дайжестини туздик.

Давлат СМА ташхиси қўйилган болаларни қандай қўллаб-қувватламоқда

Аввалроқ биз ота-онаси қизи учун Zolgensma препарати учун маблағ йиғаётган Амалиянинг ҳаётий ҳикоясини нашр этгандик. Таҳририятимиз томонидан соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат орқа мия мушаклари дистрофияси ташхиси қўйилган болаларга қандай ёрдам кўрсатишини билиш учун Ахборот сўровини ҳам юборганди. Президентнинг 2022 йил 25 апрелдаги “Спинал мушаклар атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2022 йил 1 июндан 2023 йил 30 майга қадар бўлган даврга патогенетик терапия учун 115 млрд сўмлик дори воситаси харид қилинган. Мазкур қарорни амалга ошириш доирасида спинал мушаклари атрофияси (СМА) ташхиси билан 77 нафар бола Рисдиплам (Эврисди) билан патогенетик терапия олмоқда. Дорилар Республика ва вилоятлар “Она ва бола скрининги” марказларида яшаш жойи бўйича бепул берилади.

Балаклеяда асирга олинган ўзбекистонликларнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда

Ўтган йил сентябрь ойида Балаклеяда украин разведкачилари асир олган икки нафар ўзбекистонлик ҳақидаги видео интернетда тарқалган эди. Улар ўзларининг самарқандлик эканини айтишган. Улардан бири видеода Россияда беш йилдан бери ишлаб келаётгани, ноқонуний ишлаб юрган пайтда урушга мажбуран юборилганини айтган бўлса, бошқаси талаба экани, пул учун ҳарбий ҳаракатларда қатнашишга рози бўлганини таъкидлаган.

Картамдан пул ўғирлашди: нима қилишим мумкин?

Тармоқда банк карталаридан пул маблағларини ечиб олиш учун турли хил фирибгарлик схемалари ҳақида огоҳлантирувчи кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда. Бундай ҳолатда нима қилиш ва қаерга мурожаат қилиш керак? Anhor.uz журналисти Мила Аксёнова киберфирибгарликдан ҳимоя қилиш бўйича мутахассис, Kurbanoff.Net Телеграм канали муаллифи Шуҳрат Қурбонов билан суҳбатлашди. Мутахассис фирибгарлар таъсиридан ўзингизни қандай ҳимоя қилиш кераклиги, ким потенциал қурбон бўлиши мумкинлиги, давлат фуқароларни фирибгарлардан ҳимоя қилишда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ва фирибгарлар банк картангизни қўлга киритган бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида сўз юритади.

“Тошкент” аэропортида капсулали меҳмонхона ташкил қилинади

Шу йилнинг март ойи охирига қадар “Тошкент” аэропортининг стерил зонасидаги яна бир блок фойдаланишга топширилади, унда кичик меҳмонхона, ҳаммом, таҳорат олиш ва намоз ўқиш хоналари ҳамда Anjir бизнес зали ишга туширилади. Бу мутлақо янги қурилиш бўлиб, аэропорт мажмуасини яна 875 кв.м га кенгайтириш имкониятини беради, бу эса халқаро ва трансфер йўловчилари учун қулай шароитларни яратади.

Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига қатор мамлакатлар бойкот эълон қилди

Швеция ва Канада боксчилари ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди, улар Россия ва Беларусь спортчилари иштирок этгани сабабли АҚШ ва Ирландия ташаббуси билан бошланган бойкотга қўшилди. Эркаклар ва аёллар чемпионатлари Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилади, унинг президенти россиялик Умар Кремлев. Россиянинг Газпром энергетика компанияси IBA’ нинг энг йирик ҳомийси ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.