Қарши туман ҳокимлигининг ходими ер сотишга уринган пайтида қўлга олинди

Қашқадарё вилоят ДХХ бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларгақарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси Қарши туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассисини қўлга олди. У ўзи бошқарадиган фермер хўжалигининг балансида бўлган 9 га суғориладиган ерни 9500 АҚШ долларига сотишга уринган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар беради.

Гумондор аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятни содир этганлик учун ҳукм қилинган эди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.