Қаршида номаълум шахслар тунда 35 та дарахтни кесгани аниқланди

Фото: Экологическая партия Узбекистана

Қарши шаҳрининг «Табассум» маҳалласида номаълум шахслар кечаси 35 туп дарахтни кесган. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси хабар беради.

Кесилган дарахтлар орасида арча, мажнунтол, тут, ольха, элдор қарағайи ва бошқа манзарали дарахтлар бор.

Табиий ресурслар бошқармаси Қаршида ўсимлик дунёсига 151 миллион 650 минг сўм зарар етказилгани ҳақида хабар беради.

Айни пайтда бу ҳолат шаҳар ички ишлар бошқармаси, Табиий ресурслар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари, Экологик партия вакиллари, фаоллар, журналист ва блогерлар ҳамда бошқа расмий ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.