Қашқадарёда велосипед йўллари ва тротуарларга ажратилган 1,1 млрд сўм талон-тарож қилинди

Источник: Департамент по борьбе с экономическими преступлениями

Муборак туманида, “Н.” МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиши йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди. Бу ҳақда UzNews нашри Бош прокуратура Департаментининг матбуот хизмати тарқатган хабарга таянган ҳолда ёзади.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.