Bo'limsiz

Автотранспорт воситасига яширилган ов гильзалари фош бўлди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Маълумки жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган,  фуқаро  бошқарувидаги “Mercedes-benz” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди», – дейилади хабарда.

Натижада, автотранспорт воситасига ортилган юклар ичида, қоғоз қутининг ичига жойлаштирилган қиймати 10 млн. сўмдан зиёд жами 5 530 дона ҳар ҳил тўрдаги ов учун мулжалланган гильзалар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.