Бугун Бектемир ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ бўлмайди

Foto: “Hududgazta’minot”

24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бундай ҳолат таъмирлаш ишлари туфайли юзага келади, дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабарида.

Газ қуйидаги ҳудудларда бўлмайди:

— Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилар: “Олтинтопган” МФЙ Баркамол кўчасидаги 230 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилар: 16 та

— Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)

Аҳоли истеъмолчилар: “Навқирон” МФЙ Сергели 1-мавзе кўп қаватли уйларидаги 178 та хонадон

“Олчазор” МФЙ Лутфикор кўчасидаги 163 та ерли хонадон

Улгуржи истеъмолчилар: 4 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.