Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги намойишлардан кейин йўқолган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни рад этди

Пресс-секретарь Генпрокуратуры. Источник: АИМК

Аввалроқ Reuters агентлиги Open Dialogue Foundation Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотига таянган ҳолда, ташкилот Қорақалпоғистондаги  намойишлардан сўнг бедарак йўқолгани камида 58 нафар кишининг исмларини тўплагани ҳақида маълум қилганди. Бош прокуратура бу маълумотни “асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган фейк хабар” деб атади.

«Тармоқларда тарқатилган рўйхатда кўрсатилган бир қисм фуқаролар ўз яшаш уйида эканликлари, бир қисми Қорақалпоғистон ҳудудидан четга чиқиб кетганликлари, айримлари эса, умуман мавжуд бўлмаган шахслар эканлиги аниқланди. Шунда бўлса-да бу ҳолат ҳам Бош прокуратура тезкор-тергов гуруҳи томонидан назоратга олинди ва ҳозирги вақтда яна бир бор чуқур ўрганиб чиқилмоқда.

Барчангиздан сохта ва уйдирма маълумотларга ишонмасдан, ўтказилаётган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни Бош прокуратура Штаби ахборот манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз», – дейилади хабарда

Бош прокуратура мамлакат аҳолиси, эксперт ва мутахассислар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларига мурожаат қилган.

«Қорақалпоғистонда рўй берган воқеа-ҳодисалар юзасидан бирон-бир маълумотга ёки ишга алоқадор ашёларга эга бўлсангиз, уларни тергов-тезкор гуруҳига тақдим этишингизни сўраймиз. Зотан, терговни холисона ва қонуний амалга оширишда Сизнинг кўмагингиз ва ҳамкорлигингиз ҳам муҳимдир», – дея хулоса қилади Бош прокуратура.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.