Бухорода носоз аттракцион сабабли оила жабрланди

Фото: соцсети

26 март куни Бухородаги ,,Самонийлар” истироҳат боғида эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган фарзанди каруселда учаётган вақтида карусель корпусидан узилиб кетган. Натижада, мазкур оила вакиллари енгил тан жароҳати олишган. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Қайд этилишича, айни вақтда уларнинг аҳволи яхши. Каруселнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

ИИВ матбуот хизматининг нашрга маълум қилишича, ўриндиқлар маҳкамланган темир трубка ичидан занглаб кетган, натижада ўриндиқлар узилган.

Баландликдан қулаш оқибатида оила аъзолари турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатларини олган, уларнинг аҳволи қониқарли сифатида баҳоланмоқда.

“Атракцион фаолияти вақтинча тўхтатилди, унинг эгаси фуқаро Р.E. ва “Когон пайвандлаш сифат” ЯТТ раҳбарияти тушунтириш хатларини ёзди”, — қайд этади нашр.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.