Давлат меҳнат назорати инспекциясига янги раҳбар тайинланди
Абдусамад Абдукаримов Давлат меҳнат назорати инспекцияси раҳбари этиб тайинланди. Тегишли буйруқ Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги раҳбари томонидан имзоланган.
А.Абдукаримов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари айни пайтда бош давлат меҳнат инспектори ҳисобланади. А.Абдукаримов янги лавозимида Бахоржон Қахаровнинг ўрнини эгаллади.
Улашиш:
Шарҳлар