Европа Иттифоқи Ўзбекистонга йирик грант ажратди

Фото: МТ

25 апрель куни Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарийб 82 миллиард сўм маблағ ва техник ёрдам кўрсатилади. Грант республиканинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва барқарор макроиқтисодий прогнозни сақлаш борасидаги ютуқларидан келиб чиққан ҳолда ажратилди.

2024 ва 2025 йилларда бундан ҳам кўпроқ грантлар ажратилади, чунки Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга кўра, 2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш миллий стратегиясини қўллаб-қувватлаш учун жами 20 миллион евро ажратиш кўзда тутилган, дейилади баёнотда.

Грантларнинг асосий мақсади Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромад билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатдан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги секторига ўтишни қўллаб-қувватлашдан иборат.

“Агросаноат тармоғи Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, аҳоли бандлигини таъминловчи асосий манба ҳисобланади. Ўзбекистон фуқаролари истеъмол қиладиган гўшт ва сабзавот маҳсулотларининг асосий қисми оилавий фермер хўжаликларида етиштирилади. Шу боис биз деҳқон хўжаликларининг гуллаб-яшнаши, ўзгарувчан иқлим шароитига мослашиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлом озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллий ва глобал қиймат занжирларининг бир қисмига айланиш имконини берувчи ислоҳотларга эътибор қаратмоқдамиз”, — дейди Европа Иттифоқининг элчиси Шарлотта Адриан.

Грант маблағлари Европа Иттифоқининг бошқа ташаббуслари билан биргаликда Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа мамлакатларига экспортини оширади. Қишлоқ хўжалигидан ташқари, Европа Иттифоқи яхши бошқарув ва инклюзив, яшил ва рақамли ривожланишга ҳомийлик қилади. 2021 йилдан буён республикага қарийб 76 миллион евро, қарийб триллион сўм тушди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.