Goldwind компанияси Навоийда шамол электр станцияси қурилиши учун турбиналар етказиб беради

Источник: Минэнерго

Хитойнинг Goldwind компанияси Навоий вилоятидаги Masdar компанияси томонидан қурилаётган шамол электр станцияси учун шамол турбиналарини етказиб беради. Компаниялар 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар беради.

Шамол турбиналари Ланчжоудан махсус транспорт воситаларида келтирилади. Ушбу электр станцияси жорий йилнинг охирида фойдаланишга топширилади.

Станция тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 1 миллиард 800 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг натижасида йилига 540 миллион куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади, дейилади вазирлик хабарида.

Навоий вилоятининг Томди туманида БААнинг Masdar  компанияси 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қурмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.