Ислом цивилизацияси марказида қанча китоб сақланмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Ислом цивилизацияси маркази кутубхона ва архив фондида сақланаётган манбалар сони 566 283 тага етди, деб хабар бермоқда  Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров.

“Улар: 2037 дона қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар, 28 028 дона замонавий нашрлар ва 536 218 та электрон ресурсдан иборат”, – дейилади хабарда.

2024 йилнинг I чораги мобайнида Марказ кутубхона фондига 1380 дона китоблар қабул қилиниб, улар қисман харид қилинмоқда ва қисман ҳадя сифатида олинмоқда.

Марказда 1 нафар академик, 5 нафар фан доктори (Dsc), 11 нафар фалсафа доктори (Phd), 21 нафар магистр фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан республика ва хорижий нашрларда 9 та илмий мақола эълон қилинган.

2024 йил 1 чорагида 5 дона (3 та қўлёзма, 2 та тошбосма) китоблар қайта таъмирланиб, муқовалари тикланган. Марказ ташкилотчи ва ҳамкор сифатида 10 та халқаро тадбир ва учрашувларни ўтказган. Хусусан, 2 та онлайн учрашув, 2 та давра суҳбати, 6 та хорижий делегациянинг Марказга ташрифи ташкил қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.