ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматига вакцина омборларини жиҳозлаш учун 500 минг долларлик ускуна тақдим этди

Источник: ЮНИСЕФ

Республика вакциналар омборига Moderna ва Pfizer каби вакциналарни жуда паст ҳароратда сақлаш имкониятига эга 118 дона музлатгич, шунингдек, вакциналарни ташиш учун 7 минг дона термосумка ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари топширилди. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилади.

Мамлакат бўйлаб жами 35 та вакциналар омбори, жумладан, 14 та ҳудудий вакциналар омбори, 15 та туман ва 6 та шаҳар даражасидаги вакциналар омбори ушбу кўмакни олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.