Bo'limsiz

Кичик қуёш электр станцияларининг самарадорлиги: иккинчи қисм

Фото: unsplash.com

Бу кичик қуёш электр станцияларининг самарадорлиги бўйича материалнинг иккинчи қисми бўлиб, биринчисини ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистонда кичик қуёш электр станциялари бозори ва оптимал техник ечимлар

Ўзбекистонда юқори қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари асосан хорижий қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчилари томонидан танлов савдолари асосида қурилмоқда. Асосий фаолияти ТЭМ қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган Ўзбекистон компаниялари кичик қуёш электр станцияларини қуриш бўйича тендерларда қатнашади ва қуёш электр станцияларининг катта салоҳиятига эга бўлган хусусий секторида станцияларни ўрнатиш билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори асосида 2023 йилда республика бўйлаб корхона ва ташкилотларда 31,5  мингта ҳамда уй хўжаликлари ва кўп қаватли уйларнинг томларида 37,5 мингта микро қуёш ФЭСларни ўрнатиш режалаштирилган.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, қайта тикланадиган энергия саноати маҳсулотларига катта талабни кичик энергия ишлаб чиқарувчилар – турар-жой секторидаги якка тартибдаги уй-жой мулкдорлари, давлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек энергияни кўп талаб қилмайдиган тижорат корхоналари таъминлаши мумкин. Бироқ, бундай кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган энергиянинг нархи ва, демакки, талаб салоҳияти кичик электр станцияларини умумий тармоққа улаш имкониятларига сезиларли даражада боғлиқ. Ўзбекистонда президентнинг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда ўз функциясини амалга ошириш учун давлат томонидан ваколат берилган орган электр энергиясини сотиб олиш, энергия ишлаб чиқарувчиларнинг талабига биноан жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатилган қуввати 1 МВт гача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини камида ўн йил муддатга сотиб олади.

Умумий фойдаланиш тармоқларига уланган электр тармоқлари объектлари қиммат энергия тўплаш тизимларисиз ишлаши, ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини бошқа истеъмолчиларга сотиши мумкин, шунинг учун бундай тизимларнинг ўзини ўзи қоплаш муддати автоном электр таъминоти тизимларининг ўзини ўзи қоплаш муддатидан бир неча баравар қисқа. ТЭМ асосидаги микрогенерация дунёда қарийб ўттиз йил давомида ривожланиб келмоқда. Navigant Research марказлаштирилган ишлаб чиқаришга қараганда кўпроқ тақсимланган ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилишини прогноз қилмоқда ва 2026 йилга келиб дунёда ушбу турдаги генерацияни янги ишга туширишлар ўртасида уч баравар фарқ бўлиши кутилмоқда.

Бизнинг таҳлилимиз асосида, ушбу мақолада, кичик қуёш ФЭСларини жорий этиш учун айнан тармоқ электр станцияларини тавсия этишга қарор қилинди, чунки улар қиммат аккумулятор батареяларни ўз ичига олмайди ва камроқ ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини талаб қилади.

Қуёнчилик фермаси мисолида қуёш энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий таҳлил қиламиз

Келинг, корхона ва хусусий уй хўжалигида кичик ФЭСларни жорий этиш вариантларини кўриб чиқайлик. 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон қарорига мувофиқ, вазирлик ва идоралар, шунингдек, 6 мингдан ортиқ объектда энергия истеъмоли ҳажмида қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 30 фоизга етказиш, ҳудудлардаги 28 мингдан ортиқ хонадонда муқобил энергия манбаларини жорий этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан биз Тошкент вилоятида жойлашган Lepus Agro Service МЧЖнинг қуёнчилик фермаси мисолида энергия тежовчи чора сифатида тармоқ қуёш электр станциясидан фойдаланиш самарадорлигини баҳоладик. Ҳар ойлик электр энергиясини истеъмол қилиш ҳажмлари 1-жадвалда келтирилган.

Корхонанинг энергия истеъмоли ҳажмида ТЭМнинг 30% улушини таъминлаш учун биз 90 дона миқдорида 550 ватт қуёш панеллари ва 50 кВт қувватга эга тармоқ инверторли тармоқ қуёш электр станциясини танлаймиз. . Биз қуёш модулларини қуёшга оптимал йўналтиришни ва ҳар хил турдаги том юзаларига ишончли маҳкамлашни таъминлайдиган махсус тузилмаларга ўрнатамиз. Панелларнинг ўрнатиш конструкциялари азимутда озгина оғишлар билан жанубга йўналтирилган ва шунингдек, ўртача қийматдаги собит бурилиш бурчаги билан ўрнатилади, чунки фотоэлектр тизими йил давомида ишлаш учун мўлжалланган. Тошкент вилоятидаги 50 кВт қувват бўлган тармоқ ФЭС томонидан ойлик электр энергиясининг ишлаб чиқарилиш ҳажми.

Аниқлик учун қуёш тармоқ ФЭС томонидан ишлаб чиқариш ва объектнинг умумий қувват истеъмоли 2-расмдаги диаграммада таққосланган.

2-Расм. Тармоқ ФЭС томонидан қувват ишлаб чиқарилиши ва объектнинг энергия сарфини таққослаш

1-қатор – қуён фермасининг ойлик энергия истеъмоли, 2-қатор – 50 кВт қувватли тармоқ ФЭС томонидан ойлик электр энергиясининг ишлаб чиқарилиши

Техник ҳужжатларга кўра, тармоқ ФЭС ускуналари учун кафолат муддати ўн йилни ташкил этади, қуёш панели ва инверторнинг ўртача ишлаш муддати 25 йил. Тармоқ станциясининг ўртача нархи тўлиқ бажариш билан 525 000 сўмни ташкил қилиши мумкин.

Қуёш ФЭСда электр энергиясининг йиллик ишлаб чиқариш умумий ҳажми 76 350 кВт/соатни ташкил қилади. 1 кВт/соат учун 450 сўм тариф бўйича йиллик энергия тежалиши пул билан ифодаланганда 34 358 минг сўмни ташкил этади.

Амалдаги шароит ва юридик шахслар учун белгиланган тарифга кўра, 50 кВт/соат қувватга эга тармоқ қуёш ФЭСининг ўзини оқлаш муддати 15,3 йилни ташкил этади. Қуёш модуллари ва тармоқ инверторининг хизмат қилиш муддати 25 йилдан ортиқ бўлиб, йилига 34358 минг сўмни тежайди, тизим тўлиқ ўзини оқлаганидан кейин ҳар йили 34 миллион сўмдан ортиқ даромад олиш мумкин бўлади. Биз буни яқин келажакда башорат қилинадиган тарифларнинг ошишини ҳисобга олмасдан кўриб чиқяпмиз.

Хусусий уй мисолида қуёш энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини иқтисодий таҳлил қилдик

ИТИМ томонидан 2021 йил охирида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган сўровга кўра, ўртача бир оила ойига 327 кВт/соат истеъмол қилади. Истеъмол, шунингдек, фуқаролар яшайдиган уй-жой турига боғлиқ. Масалан, турар-жой бинолари ва коттежлар аҳолиси ўртача 329 кВт, квартиралар эса 222 кВт энергия сарфлаган.

Шу муносабат билан биз Тошкент вилоятида жойлашган томи 120 м2 дан ортиқ бўлган коттеж мисолида уй хўжаликлари учун энергияни тежаш чораси сифатида тармоқ қуёш электр станциясидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаймиз. Ушбу объектда ойлик ўртача электр энергияси истеъмоли ҳажми 1-Жадвалда келтирилган.

Томнинг ўлчамларига мувофиқ, биз 36 дона миқдорида 550 ваттли қуёш панеллари ва 20 кВт қувватга эга тармоқ инвертерига эга бўлган тармоқ қуёш электр станциясини танлаймиз. Қуёш модулларини қуёшга оптимал йўналтиришни ва ҳар хил турдаги том юзаларига ишончли маҳкамлашни таъминлайдиган махсус тузилмаларга ўрнатамиз. Панелларнинг ўрнатиш конструкциялари азимутда озгина оғишлар билан жанубга йўналтирилган ва шунингдек, ўртача қийматдаги собит бурилиш бурчаги билан ўрнатилади, чунки фотоэлектр тизими йил давомида ишлаш учун мўлжалланган. Тошкент вилоятидаги 20 кВт қувватга эга тармоқ ФЭС томонидан ойлик электр энергияси ишлаб чиқарилишининг ҳисобланган ҳажмлари 2-жадвалда акс эттирилган.

Аниқлик учун тармоқ қуёш ФЭСининг ишлаб чиқариш ва объектнинг умумий қувват истеъмоли 3-расмдаги диаграммада таққосланган.

3-Расм. Тармоқ ФЭСининг қувват ишлаб чиқариши ва объектнинг энергия сарфининг таққосланиши

1-қатор – коттежнинг ойлик энергия истеъмоли, 2-қатор – тармоқ ФЭСи томонидан ойлик электр энергиясининг ишлаб чиқарилиши 20 кВт.

Техник ҳужжатларга кўра, тармоқ ФЭС ускуналари учун кафолат муддати ўн йилни ташкил этади, қуёш панели ва инверторнинг ўртача ишлаш муддати 25 йил. Тармоқ станциясининг ўртача қимати тўлиқ ўрнатиш билан 210 000 сўмни ташкил қилиши мумкин.

Йиллик умумий электр энергиясини ишлаб чиқариш 30540 кВт/соатни ташкил этади. Йиллик энергия тежамкорлиги 3960 кВт/соатни ташкил этади, бу пул билан ифодаланганда 1 кВт/соат учун 295 сўм тарифда 1 168 минг сўмни ташкил этади.

26 580 кВт/соатга тенг электр энергиясининг ортиқча қисми электр энергиясининг ҳар кВт/соат учун 1000 сўмдан сотиб олиш функциясини амалга оширувчи давлат ваколатли органига сотилади. Йиллик сотилган электр энергиясининг умумий миқдори 26 580 минг сўмни ташкил этади. Электр энергиясини тежаш ва сотишдан олинадиган йиллик даромад 27 748 минг сўмни ташкил этади.

Амалдаги шароитда жисмоний шахслар учун ортиқча электр энергиясининг тарифи ва уни сотиш баҳосига кўра 20 кВт/соат қувватга эга тармоқ қуёш ФЭСининг ўзини оқлаш муддати 7,6 йилни ташкил этади.

Қуёш модуллари ва тармоқ инверторларининг хизмат қилиш муддати 25 йилдан ортиқ бўлиб, йилига 27 748 минг сўм даромад олинишини ҳисобга олсак, тизим тўлиқ ўзини оқлаганидан сўнг ҳар йили 28 миллион сўмга яқин даромад олиш имкониятига эга бўламиз.

Дарҳақиқат, бу ҳолатда қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишдан кўриладиган манфаат, бошқа шунга ўхшаш барча манбалар ҳолатида ҳам катта, чунки бу ҳисоб-китобларда Ўзбекистон жуда яқин келажакда кутаётган электр энергияси тарифларининг ошиши ҳисобга олинмаган. Кейинги йилларда республикада энергия ресурсларининг нархларини сезиларли даражада ошириш режалаштирилган. 2024 ва 2025 йилларда улар инфляция даражасида ўсади ва 2026 йилдан бошлаб бозор шартларида шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Тикланадиган энергия манбалари ва муқобил ёқилғи турлари уюшмаси (ТЭМ ва МЁТ уюшмаси) сизга инжиниринг ва консалтинг хизматларини кўрсатади, жумладан, ташкилотингизнинг энергетика аудитини ўтказиш, унинг учун қуёш станцияси турини танлаш ва унинг оптимал параметрларини ҳисоблаш ишларини амалга оширади.

Ўзбекистондаги қуёш фотоэлектр станцияларини ишлаб чиқарувчи йирик сифатли профессионал компаниялардан бири бўлган «SUN-HIGHTECH» масъулияти чекланган жамияти, биринчи навбатда, қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда, бугунги куннинг энергия манбаларини фаол тарғиб қилмоқда. Компания қуёш электр станцияларини қуришда ҳақиқатдан ҳам катта тажрибага эга бўлиб, сизни кўплаб ижобий мижозлар билан таништиришга тайёр.

Қуёш ердаги энергиянинг асосий манбаи, қуёш энергияси эса яхши келажак учун экологик тоза энергиядир.

Зафар Саипов, ТЭМ ва МЁТ уюшмаси

Элмурод Абдуллаев, «SUN–HIGHTECH» МЧЖ 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.