Комилжон Тўхтаев Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди
Чанғичи Комилжон Тўхтаев Ливанда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар беради.
Ўзбекистонлик спортчи слалом дастурида энг яхши натижани қайд қилишга муваффақ бўлди. У яқин таъқибчисини деярли 3 сонияга ортда қолдирди. Спортчи гигант слаломда кумуш медални қўлга киритди.
Улашиш:
Шарҳлар