Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришган МЧЖ раҳбарлари қўлга тушди

Фото: Департамент

Андижон шаҳрида “B.О.” МЧЖ таъсисчиси Н.М. фуқаро Ф.Ш.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиш орқали тижорат банки филиалидан “Меҳмонхона” фаолияти учун 1,7 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу нотурар бинода гўёки қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Тўрткўл туманида эса “K.n.” МЧЖ масъул шахслари махсус техника ва қурилиш материалларини сотиб олиш учун тижорат банки Тўрткўл филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гўёки 2 дона “Вовсат” русумли экскаватор харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқаро С.А.нинг пластик картасига 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўтказиб олиб нақдлаштирганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.