455 нафар ёшларнинг лойихаларига кредит маблағлари ажратилган

Фото: Yoshlar ovozi

Кредит талаби 217,8 млрд. сўм бўлган 455 нафар ёшларнинг лойиҳалари молиялаштирилди, деб хабар бермоқда “Ўзмиллийбанк” АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева.

Ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзмиллийбанк ўртасида 100 млн. АҚШ долл. экв.да маблағларни жалб қилиш бўйича Бош Келишув имзоланган ҳамда кредит линияси очилган.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан унумли фойдаланиш мақсадида бугунги кунгача ҳудудларда ёшлар томонидан амалга оширилган жами лойиҳа қиймати 283,2 млрд.сўм. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ҳудудларда 2 539 та янги иш ўринлари яратилиб аҳолининг бандлиги таъминланган.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан уй-жойга муҳтож 563 нафар ёш оилаларга 169,1 млрд.сўм миқдорида имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда банк томонидан 2022-2024 йиллар давомида 30 668 нафар ёшларга 328,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли таълим кредитлари ажратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.