Қўлга олинган шахсга нисбатан куч ишлатган ИИБ ходимига қарши жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилоятида қўлга олинган шахсга нисбатан куч ишлатган ички ишлар органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзади.
Эслатиб ўтамиз, чақирув бўйича келган ИИБ ходими маст ҳолдаги эркакни туманлараро тиббий ёрдам пунктига етказган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, қўлга олиш жараёнида эркак жамоат тартибини бузган ва ҳақоратомуз сўзлар айтган. Мазкур ҳодиса юзасидан Ички ишлар бошқармасида ички текшириш ва назорат органида терговга қадар текширув ўтказиш белгиланган.
Терговга қадар ўтказилган текширув натижасида мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат) ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари Музработ вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Шарҳлар