Лизингга етказиб бериладиган техникалар сони оширилмоқда

Фото: Ўзагролизинг

Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 216 дона, умумий қиймати 260,8 млрд. сўмлик техника лизингга етказиб берилди, деб хабар бермоқда Акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева.

“Ўзагролизинг” АЖга жорий йилда лизинг олувчиларга 10 500 дона ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 7 баробар кўп техникалар етказиб бериш вазифаси қўйилган.

Февраль ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланган ва 30 млн. долларлик Жаҳон банки кредит линияси очилган.

Бугунги кун ҳолатига кўра ушбу кредит линияси ҳисобидан дастлабки 282 дона юқори унумли техникаларни молиялаштиришга рухсат берилиб, 210 млрд сўмлик маблағлар техника ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилган.

Ҳозирги кунда республикада ишлаб чиқарилган ва зарур сертификатга эга бўлган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникасини 10 йил муддатгача, лизинг маржаси 19 фоиздан ошмаган ҳолда лизинг асосида етказиб берилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.