Мажбурий ижро бюроси 3 мингдан ортиқ қарздорларни қидирмоқда

Фаррух Ташпулатов. Источник: АИМК/Facebook

Мажбурий ижро бюроси 3 мингдан ортиқ қарздорларни қидирмоқда, уларнинг мингдан ортиғи чет элга кетишган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мавжуд қарздорлик юзасидан 7800 дан ортиқ жисмоний шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, улар ичидан 4500 дан кўпроғига мажбурий ижро чоралари аниқланган ва қўлланилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздорлардан жами 30,7 миллиард сўм ундирилди, шундан 22,8 миллиард сўмини алиментлар ташкил этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.