Нукусда қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси барпо этилади

Фото иллюстративное. Источник: rawpixel.com

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар  кенгашининг 32-Йиллик  йиғилиши  доирасида ЕТТБ  ва   «ACWA Power» (Саудия Арабистони)  компанияси  ўртасида Нукус шаҳрида шамол электр станциясини қуриш бўйича кредит шартномаси имзоланди, дея хабар беради «Дунё» АА.

Ҳужжатга кўра, банкнинг «ACWA Power Wind Karatau» компаниясига кредити ҳажми 19 миллион долларни, Қорақалпоғистондаги электр станциясининг қуввати эса 100 МВтни ташкил этади.

Бу  ЕТТБ дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қуввати 2000 МВт бўлган шамол энергетикаси қувватларини яратишда ёрдам берадиган биринчи лойиҳа бўлади.

Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён ЕТТБ иқтисодиётнинг турли тармоқларида 3,4 миллиард евродан ортиқ 100 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган (893 миллион евролик 7 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ЕТТБ сармояларини энг кўп олувчи давлат ҳисобланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.