Қорақалпоғистонда “Калта Минор-1” каналининг тўғонида сув сатҳининг кўтарилиши сабабли 8 та тураржойни сув босди

Источник: kar24.uz

24 февраль куни соат тахминан 04:00 да “Калта Минор-1” канали тўғонида сув сатҳи кўтарилиб, бир нечта кўча ва уйларни сув босди, дея хабар беради Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазирлиги.

Ҳодисага каналдан етарлича сув ташланмагани сабаб бўлган.

Воқеа жойига тезкорлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари ва масъул шахслар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида сувни бартараф этди.

Шу куни соат 07:00 га келиб каналдан оқаётган сув тўлиқ бартараф этилди.

Саккизта тураржой биноси ва 2,5 гектар экин майдони зарар кўрган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.