Ўзбекистонлик футболчи Германия терма жамоасига чақирилди
Ўзбекистонда туғилган футболчи Уальдемар Антон Германия миллий терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда Чампионат хабар бермоқда.
Хабарга кўра, “Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ҳимоячини 23 март куни Франция ва 26 март куни Нидерландия миллий терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган дўстона баҳсларга таклиф қилишга қарор қилган”.
Уальдемар Антон Россия миллий терма жамоасида ўйнашни ҳохлаган. Аммо миллий терма жамоанинг собиқ мураббийи Станислав Черчесов унинг номзоди фақат Россия фуқаролигини олгандан сўнггина кўриб чиқилишини маълум қилган.
Ўйинчи 1996 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида туғилган. Айни пайтда у Германиянинг Бундеслига жамоасида ўйнамоқда.
Улашиш:
Шарҳлар