Президент: Яқин йилларда мамлакатнинг барча ҳудудларида тиббий суғурта тизими жорий этилади

Источник: unsplash.com

Президент Шавкат Мирзиёев бугун соғлиқни сақлаш соҳасининг вакиллари билан очиқ учрашувда мамлакатда тиббий суғурта тизими жорий этилиши мавзусига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар беради.

Давлат раҳбариниг қайд этишича, йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этилади.

«Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади, – деди президент. – Тиббиёт соҳасида ягона тиббий маълумотлар базаси, “электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади».

«Тиббий-иқтисодий, статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган Миллий тизим жорий этилади. Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади», – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.