Путин МДҲ саммити иштирокчиларига узук совға қилди

Источник: Пул Первого

Санкт-Петербургдаги норасмий саммитда МДҲ давлатлари вакилларига янги йил табриклари ёзилган “клуб узуклари” тақдим этилди, дея хабар беради «Дождь» телеканали “Пул первого” телеграм-каналига таянган ҳолда.

Совғани Владимир Путиндан ташқари ушбу давлат раҳбарлари олган: Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян.

Узуе марказида МДҲ эмблемаси тасвирланган бўлиб, унинг ичида “2023 йил билан”  деган табрик ёзилган. Шунингдек узукда «Россия» сўзи ҳам ёзилган.

Саммит тахминан етти соат давом этган. Путин учрашувни очишда “МДҲ маконида ҳамкорликни чинакам стратегик шериклик, ўзаро манфаатдорлик ва барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш руҳида биргаликда қуриш”ни давом эттириш истаги ҳақида гапирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.