Сергилида содир бўлган ёнғин сабаблари очиқланмоқда
05 апрел куни соат 12:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Хонабод кўчасида жойлашган Корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушади. Бу ҳақда ФВБ матбуот хизмати ёзмоқда.
“Шунга кўра, 5-та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 12:34да етиб бориб, ёнғин соат 12:41да ўраб олинган ва соат 12:43да ёнғин ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қурилиш чиқиндилар 20-кв.м. майдонда ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ”, – дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб колади.
Шарҳлар