Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди

Фото: департамент

Қашқадарё вилоятида “N-K.” МЧЖ раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри “Ғафур Ғулом” МФЙ кўчасидаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

“Мирзо Улуғбек туманида эса “Y.N.” МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказишиб, жами 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.