Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўлажак граффити жойлашуви бўйича сўровларни қабул қила бошлади

Источник: mytashkent.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Маҳаллада дув дув гап: маҳаллалар деворларига расмлар” лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Биринчи босқич – 10 мартгача: суратлар учун манзиллар бўйича таклифларни тўплаш. Таклиф этилаётган жойнинг фотосуратлари ва бўлажак сурат яратиладиган объект ва унинг манзилини тавсифловчи бир нечта тушунтириш сўзларини Телеграмга юборинг: @poytaxt_uz_support.

Бундан кейин комиссия (ҳокимлик ходимлари ва Бадиий академия вакиллари) энг қизиқ манзилларни танлаб олади. Уларнинг рўйхати биринчи апрелгача эълон қилинади.

Иккинчи босқич — 1 апрелгача: рассомлар танланган жойлар учун эскизларни яратадилар ва молиявий харажатлар сметасини тузадилар. Таклифлар ижодкорлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши ишлар тасдиқланади.

Учинчи босқич — 15 апрелгача: эскизларни муҳокама қилиш ва деворларнинг эгалари билан мувофиқлаштириш, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашида молиявий харажатларни тасдиқлаш. Ҳомийлар иштирок этиши мақсадга мувофиқ. 

Тўртинчи босқич — май ойи: суратларни яратиш бошланади. Ёз фаслининг бошида шаҳардаги бутун “суратлар галереяси” тайёр бўлиши керак.

Anhor.uz мухбирининг хорижлик ижодкорларни жалб этиш режаси борми, деган саволига ҳокимнинг маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Махмудхўжаев шундай жавоб берди:

“Мен подадан олдин чанг чиқаришга қаршиман. Бизда [рассомлар билан ишлаш] тажрибаси умуман йўқ. Inkuzart каби ташаббускорларга раҳмат, улар туфайли пойтахтда ҳар ҳолда нималардир  юз бермоқда. Балки хорижлик рассомлар ҳам иштирок этишар, лекин асосийси ишни бошлаб олиш”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.