Тошкентдаги халқаро инвестиция форуми солиқ тўловчиларга қанчага тушди

Источник: МИВТ

Шу йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан давлат харидлари порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, форумга 15 миллиард сўм сарфланган. Бунга блогер davletovuz эътибор қаратди.

Харажатлар қуйидагича тақсимланган:

Форумни ташкил қилишга «Sky Events» МЧЖ харажатлари – 7 млрд 264 млн сўм;

Люкс синфидаги автомобиллар ижараси билан шуғулланган «Люкс Такси» МЧЖ – 2 млрд 53 млн сўм;

Форум доирасида Akfa Dream World (Hilton) компаниясидан овқатланиш – 2 млрд 585 млн сўм;

Ahadmix-Yastreb МЧЖ саҳна ва экран ижараси билан шуғулланган  – 457 млн ​​сўм;

Республика махсус алоқа линияси  (овозли алоқа қурилмаси) – 798,5 млн сўм;

Форум қароргоҳи учун Akfa Dream World (Hilton) компаниясидан зал ижараси ва овқатланиш – 253 млн сўм;

Interhotel меҳмонхонаси – 1500 киши учун зал ижараси ва овқатланиш – 1 млрд 190 млн сўм;

Shoraxmat-Fayz оилавий корхонасидан байроқ ижараси – 398 млн сўм.

Мавзу бўйича кўринг:

Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокими бошқармасининг аппарати давлат тадбирлари учун егуликни AKFA Dream Worldдан харид қилган

Президент қароргоҳига егуликларни ким етказиб беради

Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида иштирокчининг таассуротлари

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.