Bo'limsiz

Қувасойда банк филиали ғазначиси банкоматдаги пулларни талон-тарож қилган

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Қувасой филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк филиали ғазначиси Х.Р. ўзига бириктирилган банкоматни нақд пул билан тўлдириш ҳамда сейф қисмидаги кассеталарни олиш учун рухсат берилганидан фойдаланиб, жорий йилнинг май-июнь ойларида жами 212,8 млн сўмни яқин қариндоши С.Ш. ҳамда ўзининг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати хабар беряпти.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.