Имтиёзли уй-жой олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Фото: uztag. info

Яшнобод туман прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро Г.Р.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унга 27 000 АҚШ доллари эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилганлиги маълум бўлган.

Хабарга кўра, “жиноятчи шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.