Тўрақўрғон электр станциясида фавқулодда тўхташ содир бўлди

Туракурганская ТЭС. Источник: Минэнерго

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Наманган вилоятидаги «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли магистраль газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида газ қувурига шикаст етказилгани тўғрисида хабар беради. Ушбу газ қувури Тўрақўрғон ИEСни ёқилғи билан таъминлайди. Мазкур газ қувурига етказилган шикаст натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилган.

«Ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Бошқа электр станцияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.