Ўзбекистон “мустаҳкамланган авторитар режим”га эга мамлакатлар қаторига киритилди

Источник: Freedom House

Freedom House халқаро ташкилотининг янги рейтинги Марказий Осиёнинг барча бешта давлати “авторитаризм кучайган” давлатлар қаторидан жой олганини кўрсатди. Ташкилот “Ўтиш давридаги давлатлар 2023” ҳисоботини эълон қилди.

Ташкилот мамлакатлардаги демократия даражасини миллий демократик бошқарув, сайлов жараёни, фуқаролик жамияти ва бошқалар каби бир неча тоифалар бўйича баҳолайди. Ҳар бир тоифага 1 дан 7 гача балл берилади, 7 энг юқори, 1 энг паст балл ҳисобланади.

Рейтингда 29 давлатдан саккизтаси, жумладан Беларусь, Озарбайжон, Россия ва Марказий Осиё давлатлари энг ёмон “мустаҳкамланган авторитар режим” тоифасига кирди. Рейтинг муаллифларининг фикрича, ушбу мамлакатлар ҳукуматлари аҳолининг жисмоний хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига бевосита таҳдид солмоқда.

Ўзбекистон рейтингда 1,21 балл тўплади ва ўз кўрсаткичларини 2021 йилга нисбатан 4 фоизга ёмонлаштирди. Ўшанда мамлакат 1,25 балл тўплаганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.