Ўзбекистон ТИВ Россия элчихонасининг ходимлари ҳалок бўлишига сабабчи бўлган Қобулдаги қўпорувчилик ҳаракатини қоралади

Недалеко от места взрыва у посольства России в Кабуле. Источник: AFP/Wakil Koshar

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 5 сентябрь куни Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади.

«Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз».

“РИА Новости” манбасига кўра, қўпорувчилик ҳаракати натижасида 15-20 киши ҳалок бўлган ёки яраланган, портлаш дипломат визага мурожаат этувчиларни дипломатик ваколатхона биносида эълон қилган пайтда содир бўлган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги элчихонанинг икки ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Агентликнинг элчихонадаги суҳбатдоши портлаш фактини тасдиқлади, бироқ унинг оқибатлари ҳақида маълумот бермади. Al Arabiya хабарига кўра, портлашни худкуш-террорчи амалга оширган.

“РИА Новости” хабарига кўра, портлаш оқибатида икки нафар россиялик – навбатчи комендант ва дипломат жабрланган.

Якшанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2 сентябрь куни Ҳирот шаҳридаги «Гузоргоҳ» масжидида жума намози вақтида содир этилган ва тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар ва жароҳатлар бўлган терактни қоралаганди.

“Бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик, шунингдек, миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади”, — дейилади агентлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.