Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқиндилар мавжуд

Источник: АИМК

Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқиндилар йиғилиб қолган. Бу ҳақда Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти мутасаддилари иштирокида ўтказилган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади “Газета” нашри.

Департамент 2021 йилда ўз зиммасидаги бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берган. Департамент томонидан жами 32 та текширув ва 189 та назорат-профилактика ишлари ўтказилган ва унинг натижасида 1920 та камчилик аниқланган. Назоратости объектларида текширувлар доирасида радиация ва ядро хавфсизлиги талабларини бузганлиги учун 41 та ходим маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу орқали республика бюджетига 21 млн сўм миқдорда жарима ундирилган.

Бундан ташқари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш соҳасида Қўмитага тушган аризалар асосида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи 26 та лицензия ва 142 та рухсатнома расмийлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.