Ўзбекистонга реклама ва маркетинг ёрдамида туристларни жалб қилишга 100 млрд сўм ажратилади

Потолок медресе на площади Регистан в Самарканде. Фото: rawpixel.com

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 март куни мамлакатнинг туризм салоҳиятини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бу йил Ўзбекистонда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг йиғилиши ўтказилади. Давлат раҳбари бу йил Ватанимизнинг бой маданияти ва туристик салоҳиятини жаҳонга тарғиб қилиш йили бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шу мақсадда маркетинг ва реклама билан сайёҳларни жалб қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. “Ўзбекистон ташриф қоғози”ни ишлаб чиқиб, туризм брендини янгилаш, халқаро телеканаллар ва интернет платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги реклама роликларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу боис йил якунигача яна 20 та замонавий самолёт олиб келиб, авиақатновларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди. Жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилиб, 100 тага етказилиши, айрим йўналишлар бўйича авиачипта харажатининг бир қисмига субсидия берилиши айтилди.

Шунингдек, бу йил 8 та электр поезд олиб келинади. Туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли автотранспортлар олиб киришда божхона имтиёзлари берилади. Қамчиқ довонида микроавтобус, Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновига рухсат берилади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ёзги ва қишки мавсумларга мўлжалланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, туристик мавсум бўлмаган кунларда сайёҳлар учун қизиқарли фестивал ва маданият тадбирларини ташкил қилиш вазифасини ҳам қўйди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.