“Ўзсаноат”нинг собиқ раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Фото: UzReport

Ижтимоий тармоқларда “Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкентнинг янги ҳокими этиб тайинлаши ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Дарё” мухбири мазкур хабар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Мукаррам Азимова билан боғланди.

«Ҳозир ҳоким тайинлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тайинланса, расман эълон қилинади», — деди у.

ЎзА агентлиги Умурзоқов пойтахт ҳокими этиб тайинланганини тасдиқлади.

2018 йилда Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг ҳокими этиб тайинланганди. 2023 йил январида Ортиқхўжаев ўз лавозимидан, кейин эса сенаторлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди.

Унинг ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб  Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов тайинланган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.