Тошкентдаги энг қиммат квартиралар Шайхонтоҳур туманида, энг арзони Бектемир туманида жойлашган

Тошкентдаги энг қиммат квартиралар Шайхонтоҳур туманида

Тошкентдаги кўп қаватли турар-жой биноларидаги хонадонларнинг нархлари, шаҳарнинг қайси туманида жойлашганига қараб, бир ой давомида -2 фоиздан +4 фоизгача ўзгарди.

Ўтган ойда Тошкентнинг 11 туманидан 8 тасида хонадонларнинг нархи ошган, 2 та туманда эса нархлар деярли ўзгаргани йўқ, дейилади Credo Max Estimation кўчмас мулкни баҳолаш агентлигининг ҳисоботида.
 
Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентнинг энг қиммат квартиралари Шайхонтоҳур туманида жойлашган – бу ерда хонадонларнинг бир метр квадрати ўртача 838 долларни ташкил этади. Энг арзон квартиралар эса Бектемир туманида жойлашган – 1 метр квадрат учун  496 доллар.

Май ойидаги кўрсаткичларга кўра, Миробод туманидаги квартираларнинг бир метр квадрати  ўртача 783 долларни, Мирзо Улуғбек туманида 748 долларни, Олмазор туманида 765 долларни, Сергели туманида 585 долларни, Учтепа туманида 702 долларни, Чилонзор туманида 763 долларни, Юнусобод туманида 753 долларни, Яккасарой туманида 825 долларни ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.