Юрак ҳикоялари. Ўн биринчи ҳикоя
«Мен уйда бўлишим зарур…»
Мирзамурод Мирзаев Бухоро вилоятининг ажойиб ва мафтункор Ромитон шаҳрида туғилган. Узоқ орзу-умидлар билан кутилган кичкинтой юрак хасталиги билан туғилди, лекин шифокорлар унда аниқланган юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони ташҳисини вақти келиб олиб ташлайдилар деган умид оилада сўнмас эди. Лекин Мирзамурод ўн бир ёшга тулганида юрак пардалари ўртасидаги ғайри табиий тешик катталашиб 11 см ҳосил қилди. Бу юрак пардалари орасидаги тешикнинг экстремал ҳажми эди ва шу сабабдан шифокорлар зудлик билан операция қилишни талаб килишди.
Тақдир тақазоси билан оила Новосибирск шаҳрига бориб қолди. У ердаги шифокорлар ҳам оперция қилишни таклиф этдилар, лекин Мирзамуроднинг онаси Қундуз этишича, ҳеч қандай кафолат беришмади.
Юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсонини тузатиш операцияси – энг кўп ва шу сабабдан энг яхши ўрганилган жарроҳлик услубларидан ҳисобланади. Лекин бола юрак хасталигидан ҳолсизланган бўлса, вазнида камомад бўлса, парда нуқсони катта бўлса, очиқ юракда, сунъий қон айлантириш аппаратига болани улаб, операция қилиш, албатта, хавфли ҳол. Ота-она таваккалга ишонмадилар ва ватанига қайтдилар. Озгина вақт ўтгач, Мирзамуроднинг отаси тирикчилик ишлари билан кетди ва шундан бери ундан ҳеч бир хабар йўқ.
Вақт оқиб кетаверди ва, шу билан бирга, юрак умуман операция қилиш учун яроқсиз бўлиб қолишининг хавфи ҳам ошиб бораверди. Бу хасталикнинг шундай бир ёмон хусусияти бор – бир нуқтага келиб, юрак жарроҳлик учун яроқсиз бўлиб қолади. Лекин эрсиз қолган Қундуз учун яна бир тўсиқ пайдо бўлди – очиқ юракда операция қилиш учун зарур бўлган махсус қимматбаҳо оксигенатор деган аппаратга пул етмади.
Ўзбекистонда болаларни даволаш бепул, лекин, афсус, ҳамма унга муҳтожларга оксигенаторлар етишмайди…
Мирзамурод туғилиб ўсган Ромитонда Хўжа Азизоннинг мақбараси бор – афсоналарга кўра у зот умуман бечора бўлиб қолган инсонларга ҳам шифо келтирган. «Мен мўъжизага ишондим ва у рўёбга чиқди – оддий, лекин меҳрибон инсонлар ҳаракати билан», – дейди Мирзамуроднинг онаси.
Операцияга зарур бўлган оксигенаторлар «Сочная долина» савдо белгиси 2015 йилнинг ноябрида ўтказган «Ҳаётларни бирга қутқарайлик!» акцияси давомида тўпланган маблағлар ҳисобига харид қилинди. Ноябр ойи мобайнида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир хасталикка чалинган болаларни операция қилиш учун жамланди. Акция 15-та болани операциясига етарли пул маблағи тўплади.
Жамланган маблағ Тошкент педиатрия институтининг клиникаси ҳисоб рақамига ўтказилди ва шу ерда операциялар ўтказилди. Оксигенаторлар ва бошқа зарур бўлган дори-дармон ва ашёларни излаб топиш, харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ ташвишларни институтнинг бошқаруви ўз зиммасига олди. Ўз пациентларини туғилган кунидан ёки ташҳис қўйилганидан бери таниган шифокорлар уларнинг оилавий аҳволларини, ота-оналарининг имкониятларини ҳам яхши биладилар. Шу сабабдан шифокорларнинг ўзлари кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ва опрерацияга ўта муҳтож 15-та болакайни тавсия этишди.
Мирзамурод операция хонасига мардларча киргани, шифокорларни барча кўрсатмаларини бажарганлиги, шифокор илтимосига кўра завқ билан ўнгача санаб бошлаб, бешга ҳам етмай уҳлаб қолганини сўзлаб берди.
«Биласизми, мен уйга кетишим керак, боғимизда урик, шафтоли, узум бор. Етита қўйларим ҳам мени кутиб қолди. Сиз хафа бўлманг-ку, лекин кетишим керак – мен уйда бўлишим зарур…», дейди Мирзамурод, хайлашув чоғида. Болалар кардиожарроҳлик Маркази шифокорлари айтишларича операция муваффақиятли утди ва бир-икки йилдан сўнг фақат кўкрагидаги чандиқ Мирзамуродга операция ўтказилганлигини эслатиб туради.
Бу ўн бешта юрак ҳикояларидан ўн биринчиси ва ҳали буларнинг давоми бор.
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя «Ойи, менга апельсин беринг!»
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»
Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»
Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма баҳтли бўлсин…»
Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя «Энди бизда янги ҳаёт бошланяпти…»
Шарҳлар