Юрак ҳикоялари. Ўн иккинчи ҳикоя
«Ҳозирча биринчиси…»
Эгизаклар нима эканлигини биласизми? Бу нафақат иккига кўпайтирилган қувонч, балки икки карра жонкуярик, ташвиш ва кичкинтойлар соғлиги тўғрисида хавотир бўлиш. Ака-ука Боря ва Владик Югайлар бобоси ва бувисининг эгизак бахти, 2002 йилда туғилишган ва икковида ҳам туғма юрак хасталиги аниқланган (ТЮХ).
Болакайларнинг отаси Россияга тирикчилик нияти билан кетиб, узоқ диёрда ўлим топган, онаси эса янги оила қуриб уйдан чиқиб кетган. Шундай қилиб Боря ва Владик бобоси ва бувиси қарамоғида қолиб кетишган. Икки ўғлидан жудо бўлган уларнинг бувиси Людмила Анатольевна ўзининг бутун борлигини невараларига баҳшида қилган.
Болалар доим кардиолог назорати остида бўлишган ва анчадан бери операцияга муҳтож эдилар, лекин чолу-кампир нафақасига очиқ юракда ўтказаладиган операция учун зарур бўлган махсус аппаратлар олиш қайда бўлсин… Иккита юрак, бир ҳил ташҳис, иккита зарур бўлган оксигенатор ва иккита нафақа – мураккаб ҳаётий арифметика…
Шифокорлар эса операцияни тезроқ ўтказишни талаб қилиб, қистар эдилар. Ҳар бир йил неваралари учун ҳатар келтирса, ҳар бир операциясиз ўтган йил болаларнинг умри учун хавфғхатарни оширса, икки ўғлонидан жудо бўлган она, болаларнинг бувисининг кўнгли қандай изтиробларни чекканини унинг ўзи билади.
ТЮХ янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар улими сабаби сифатида биринчи уринни эгаллайди, ҳар бир минг туғилган чакалоқлар орасида 6-7 марта учрайди ва бу барча ривожланиш бузилишлари орасида 30% ташкил этади. Болакай бир ёшдан ўтиб олса, ўлим эҳтимоли кескин камаяди, 1 ёшдан ўн беш ёшгача бўлган ТЮХга мубтало бўлган болаларнинг фақат 5% ҳалок бўлади. ТЮХни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқлари туфайли олдин қилиб бўлмайдиган мураккаб реконструктив операцияларни муваффақиятли ўтказишга шифокорларимиз қодир бўлиб қолишди.
Шундай мураккаб операцияларни Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик марказида амалга оширишади. Қонунга мувофиқ болалар учун даволаниш ва операциялар бепул, лекин ҳозирча давлатимиз барча операцияга муҳтож бўлган ТЮХ мубтало бўлган болаларни махсус оксигенаторлар ва бошқа қимматбаҳо ашёлар билан таъминлашга, афсус, қодир эмас.
2015 йилнинг ноябр ойида «Сочная долина» савдо белгиси (СБ) «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» хайрия акциясни ўтказди. Ноябр давомида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир касалликларга чалинган болаларни операция қилиш учун махсус ҳисоб рақамига ўтказилган эди. Акция 15-та боланинг операцияси учун етарли маблағ жамғаришга муваффақ бўлди.
Операцияга танланган болалар орасида эгизаклардан фақат биттаси бор эди. Владик ҳали яна озгина муолажа олиши ва даволаниши керак бўлгани учун, операцияни Боряга қилишга қарор қилинди. Турли хужжатларни расмийлаштириш ташвишларини унинг буваси Борис Семенович ўз зиммасига олди.
«Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акция давомида жамланган пул Тошкент педиатрия институтининг ҳисоб рақамига ўтказилди. Оксигенаторлар ва бошқа зарур бўлган дори-дармон ва ашёларни излаш, харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган ташвишларни институт раҳбарияти ўз зиммасига олди ва операциялар ўтказишни ташкил қилди. Ўз пациентларини туғилган кунидан бери ёки ТЮХ ташҳиси қўйилган кунидан бошлаб танийдиган шифокорлар уларнинг оилавий аҳволларидан ҳам хабардор. Улар ўзлари кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи операцияга ўта муҳтож 15-та болани танлаб олишди.
Болалар кардиожарроҳлик маркази директори Дониёр Пирназаровнинг айтишича, Боря операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқин кунларда футбол ҳам ўйнаб кетиши мумкин бўлади. Бориснинг нияти эса битта – эгизак укаси Владикка ҳам тезроқ муваффақиятли операция ўтказишса…
Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» ўн иккинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор…
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя «Ойи, менга апельсин беринг!»
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»
Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»
Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма баҳтли бўлсин…»
Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя «Энди бизда янги ҳаёт бошланяпти…»
Юрак ҳикоялари. Ўн биринчи ҳикоя «Мен уйда бўлишим зарур…»
Реклама сифатида чоп этилган
Шарҳлар