Юрак ҳикоялари. Ўн тўртинчи ҳикоя
Фахриддин оддий оилада туғилган, ота-онасининг учинчи боласи. Унинг ўзгалиги туғилганидан уч ой ўтгач, шифокорлар унинг юрагида туғма хасталикни аниқлаганларидан сўнг маълум бўлди. Онаси Саодат олдинига худди караҳт бўлгандай юрди, лекин бир оз вақт ўтгач, ўзини қўлга олди ва боласининг ҳаёти ва соғлиги учун курашишга аҳд қилди. Ҳаётнинг ўзи ҳам унга бўшашишга имкон бермади. Фахриддиннинг отаси бола ҳали туғилмасдан оилани ташлаб, тирикчилигини излаб, узоқларга кетиб юборди.
Тўрт киши жиндек нафақа пулига яшашига илож йўқ. Ота-онасининг кичкинагина полизи бўлмаса, нима қилишини ҳам билмасди, муштипар она… Лекин шифокорлар юрак хасталигини тузатиш учун қистаётган операция ўтказиш Саодат учун ечилмас бир муаммо бўлди. Тошкент педиатрия институтининг кардиожарроҳлик маркази шифокорлари операциянинг яхши ўтишига кафолат беришди, лекин уни ўтказиш учун зарур бўлган мослама ва ашёларни, жумладан оксигенаторни оилани ўзи сотиб олиши керак эди. Лекин бу оила учун олтита ноллик пул маблағи – афсонавий пул, уни топишга хеч иложи йўқ эди.
Лекин меҳрибон, ҳимматли инсонлар йўқ эмас – Саодат ва Фахриддининг бахтига ёрдам худди ғоибдан келгандек пайдо бўлди. «Сочная долина» савдо белгиси «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясини эълон қилди ва шу акция доирасида ҳар бир сотилган «Сочная долина» шарбати қутисидан тушган пулнинг бир қисми махсус хайрия ҳисоб рақамига утказиди. Жамланган маблағ 15 операция ўтказишга етарли бўлди.
Юрак хасталиги – энг кенг тарқалган туғма патология ҳисобланади. Ғарбий статистикага мувофиқ оламда ҳар бир 1000 туғилган бола орасида 18таси шундай хасталик билан дунёга келади. Лекин улардан фақат 8-10таси операцияга муҳтож. Бу касаллик турли минтақаларда турли тезлик билан учраб туради. Генетик касалликларга чалинган болаларда юрак хасталиги кўпроқ учрайди ва шу муносабат билан шундай касалликлар эҳтимолини оширадиган яқин қариндошлар орасидаги никоҳлардан сақланиш маъқул.
Генетика катта рўл уйнайди, албатта. Кардиолог олдига қабулга келган ота-оналарда ҳам шундай хасталиклар учраб туради. Битта оилада ҳамма фарзандлар юрак хасталиги билан туғилганлиги ҳам кузатилган. Лекин туғма юрак хасталиги наслий касаллик дейиш ҳам нотўғри. Ҳомиланинг юраги шаклланиши жараёнлари ҳомиладорликнинг биринчи триместрида, бошқа гап билан айтганда биринчи уч ой ичида бузилиши мумкин. Инфекцион касалликлар, сурункали касалликлар қўзғалиши, турли кимёвий моддалар, шифокор руҳсатисиз қабул қилинган айрим дорилар шунинг сабаблари бўлиши мумкин. Лекин бола касаллигида фақат аёлни, онани айиблаш адолатдан эмас. Мисол учун, эркак кўп чекиб, алкогол ичимликларини мунтазам истеъмол қилиб юрган бўлса – бу ҳам бўлажак бола туғма юрак хасталиги билан туғилишига олиб келиши мумкин. Бола бенуқсон туғилиши учун ота-она генетик текширувдан ўтгани маъқул.
Илмий ва назарий жиҳатдан юрак хасталигини перинатал ташҳис орқали ҳомила 20 хафталигида аниқласа бўлада. Лекин, амалда юрак хасталиги бола туғилганидан сўнг аниқланади. Шундай ҳолатлар ҳам борки, хасталик анча кеч аниқланади. Бу жуда ачинарли, чунки шундай турдаги юрак хасталиклари борки, улар боланинг гўдаклигида операция қилинса – яхши битади деган нуқтаи назар мавжуд.
Тошкент педиатрия институтининг болалар кардиожарроҳлик Маркази раҳбари Дониёр Пирназаров эса операция учун хеч бир аниқ, тайин ёш йўқ деб ҳисоблайди. Оғир ҳолатларда бола туғилишидан бир-икки ойдан сўнг операция қилиниши зарур. Агар хасталик имкон берса, бола 9-10 ёшгача ўсиб, улғайиб, кучга киргунча кутган яхши. Лекин ундан кечга қолдирилса ҳам яхши бўлмайди – айнан шу ёшда операция қилинса бола тез оёққа туриб, соғайиб кетади. Шифокорлар айтишларича, шундай ота-оналар борки, улар «Болам шундай ҳам ўзини яхши ҳис қилиб юрибдику» деб, операциядан воз кечадилар. Лекин юрак хасталигининг макри шундаки, у юрак мушагини тез ишдан чиқаради, нафас сиқилиши, ҳарсиллаш, юрак уриш мароми бузилиши пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда операция бефойда, фақат бошқа юрак топиб, алмаштирилиши мумкин.
Фахриддиннинг омади бор экан – вақтида «Сочная долина» савдо маркази ўтказган акция ва операция қилишга қодир ва тайёр бўлган кардиолог-жарроҳлар. «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акцияси давомида жамланган пул Тошкент педиатрия институтининг клиникасининг ҳисоб рақамига ўтказилди ва шу ерда ҳамма операциялар амалга оширилди. Оксигенаторларни топиш, харид қилиш, расмийлаштириш билан боғлиқ оворагарчиликларни иститутининг раҳбарияти ўз зиммасига олди. Клиника шифокорлари ўзларининг пациентларини уларнинг туғилган ёки ташҳис қўйилган кунидан буён танийдилар. Нафақат танийдилар, балки оилавий аҳволларини ҳам яхши биладилар. Шу сабабдан кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи, операцияга ўта муҳтож 15 болани ўзлари тавсия қилдилар.
Фахриддиннинг операцияси муваффақиятли ўтди ва у онаси билан уйларига, Сурхондарёга қайтиб кетди. Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларининг» ўн тўртинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор…
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя «Ойи, менга апельсин беринг!»
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»
Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»
Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма баҳтли бўлсин…»
Юрак ҳикоялари. Ўнинчи ҳикоя «Энди бизда янги ҳаёт бошланяпти…»
Юрак ҳикоялари. Ўн биринчи ҳикоя «Мен уйда бўлишим зарур…»
Юрак ҳикоялари. Ўн иккинчи ҳикоя «Ҳозирча биринчиси…»
Юрак ҳикоялари. Ўн учинчи ҳикоя
Реклама сифатида чоп этилган
Шарҳлар