Эртага мамлакат жанубида 27-32 даража иссиқ бўлади

Фото: yuz.uz

Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11-апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар:

  • 10-15 апрель кунлари республиканинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор;
  • 12-14 апрель кунлари мамлакатнинг айрим туманларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади);
  • 12-15 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.