Қиличбозлар жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижаларини кўрсатишди

Фото: Olympic.uz

12-21 апрель кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлди.

“Бу янги даврни бошлаган ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчилар 27-28-апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этишади”, – дейилади хабарда.

Жаҳон чемпионати ғолиблири:

Олтин медал:
Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмилар)

Кумуш медал:
Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)

Бронза медал:
Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.