Россиядаги теракт қурбонлари сони 93 кишига етди

Foto: AFP

Россия Тергов қўмитаси тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” консерт залида юз берган терактда 93 киши ҳалок бўлган, деб ёзади Meduza.

“Аниқланишича, айни пайтгача ҳалок бўлганлар сони 93 кишига етган. Қурбонлар сони ўсишда давом этади. Дастлабки маълумотларга кўра, одамларнинг ҳалок бўлишига ўқотар қурол билан етказилган жароҳатлар ва тутундан заҳарланиш сабаб бўлган”, — дейилади ТҚ хабарида.

Шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги терактдан ҳалок бўлганларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатини эълон қилди, унда 37 кишининг исм-шарифи бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.